Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Даъватнинг икки даври


Расулуллоҳ с.а.в. Маккада икки даврни босиб ўтдилар. Биринчиси, таълим ва сақофат бериш, фикрий ва руҳий тайёрлаш даври, иккинчиси эса даъватни ёйиш ва кураш даври эди. Биринчи давр фикрларни тушунтириб, одамларни тайёрлаб, уларни шу фикрлар атрофига уюштириш давридир. Иккинчи давр бу фикрларни жамиятдаги ундовчи кучга айлантириш даври, токи бу фикрлар ҳаёт майдонида уларни татбиқ қилиши учун туртки бўлсин. Чунки фикрлар татбиқ қилинмас экан, қуруқ маълумот бўлиб қолаверади. Бу маълумотларнинг китобларда ёки мияларда бўлишининг фарқи йўқ, чунки бу ҳолатда улар бир жойга йиғиб қўйилгандай бўлади. Шунинг учун ҳаётга татбиқ қилишга ўтилмас экан, фикрларнинг ҳеч бир қиймати бўлмайди. Фикрлар татбиқ қилиниши учун, уларни ундовчи кучга айлантириш лозим. Шунда одамлар уларга ишонади, тушуниб етади, кўтариб чиқади ва уларни татбиқ қилиш йўлида курашади. Шундагина уларни татбиқ қилиш лозим бўлган ишга ва табиий натижага айланади. Расулуллоҳ с.а.в. даъватни Маккада шу икки даврда мана шундай олиб бордилар. Биринчи давр одамларни Исломга даъват қилиш, уларга Ислом фикрлари билан сақофат бериш, Ислом аҳкомларини ўргатиш ва Исломий ақида асосида уюштириш давридир. Бу даъватдаги яширин уюшиш давридир. Бунга сабаб, Расулуллоҳ с.а.в. даъват қилишдан ҳеч ҳам тўхтамас, Исломга кирганларни фикрлар билан сақофатли қилишга тинимсиз ҳаракат қилар, уларни Арқамнинг уйига йиғиб, ҳалқалардаги уюшмага сақофат берадиган кишиларни юборар эдилар. Мусулмонлар ҳам уйларида, тоғ ораларида, Арқамнинг уйида яширинча йиғилишар эди. Кундан-кунга уларнинг иймони ортиб, бир-бирлари билан бўлган алоқалари кучайиб борар, кўтариб чиқишаётган муҳим масаланинг ҳақиқатини чуқур англар, даъват йўлида ўзларини фидо қилишга тайёр турар эдилар. Ҳатто даъват уларнинг қалбларига ўрнашиб, Ислом уларнинг вужудларига сингиб кетди ва улар тирик Исломга айландилар. Шу сабабли улар қанчалар яширинмасин, уюшмаларини сир тутишмасин, йиғилишларини махфий қилишга қанчалар уринишмасин, даъват пинҳон бўлиб қолмади. Мусулмонлар ўзлари ишонган, даъватни қабул қилишга тайёр деб билган одамларига Ислом ҳақида гапира бошлашди. Бу билан одамлар мусулмонларнинг даъватини ва уларнинг мавжудлигини ҳис қилди. Шу ишлар сабабли даъват бошланиш нуқтасини босиб ўтди. Шу билан биринчи давр - яширин уюшиш ва уни юзага келтирадиган сақофат бериш даври ниҳоясига етди. Энди иккинчи давр - одамларга Исломни тушунтириш орқали таъсир кўрсатиш ва кураш даврига ўтиш вақти етди. Шунда одамлар Исломга жавоб беришади, унга пешвоз чиқишади ва Ислом уларнинг қалбларидан жой олади. Ёки Исломни рад қилиб, унга қарши туришади ва унинг фикрлари билан

 

20-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203